SJ News II - шаблон joomla Авто

БИЗ ҲАҚИМИЗДА

     Корхона ва унинг филиалларида марказлашган бюджет маблағлари ҳисобидан ўқув қуроллари, қишки кийим бош тўпламлари, дарсликлар, ўқув методик қўлланмалар, мебель ва инвентарларни таълим муассасаларига етказиб бериш харажатлар ҳажмини ўрганиб, корхонанинг харажатлар сметасини тузиб, Халқ таълими вазирлиги билан келишган холда Молия вазирлигида ҳимоя қилади.

     Миллий дастур доирасида “Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармаси” ҳисобидан таълим муассасаларига ҳарид қилинаётган мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари, компьютер техникаси ва шу каби жиҳозларни жойларга етказилиши, ўранатилишини назорат қилади.

     Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг тақсимотларига киритилган барча турдаги дарсликлар ва ўқув методик қўлланмалар,  мажбурий мактаб ҳужжатлари ва синф журналлари, гуманитар  ёрдам тариқасида ажратиладиган бадиий адабиётлар, дарсликлар  ва ўқув қўлланмаларни жойлардаги халқ таълими вазирлигига қарашли таълим муассасаларига етказиб бериш, улар ҳақидаги маълумотлар, ҳисоботлар  ва ҳужжатларни тайёрлаш ишларини ўз вақтида  бажарилишини  назорат қилади.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 январдаги ПҚ-573-сонли, Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 20 августдаги 409-сонли, хамда 2002 йил 25 январдаги 33-сонли қарорлари ижросини таъминлаш бўйича 1-синф ўқувчиларини хамда касаллиги туфайли якка тартибда уйда таълим оладиган ногирон болаларни ўқув қуроллари ва кам таъминланган оилаларнинг  1-9 синфлари  ўқувчиларини қишки кийим-кечаклар,  билан таъминлайди.

     Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва “Ўзбеккўмир” ОАЖ томонидан Вазирлик таълим муассасалари эхтиёжи учун ажратиладиган кўмир миқдорининг вилоятлар бўйича тақсимотини амалга оширади ва Халқ таълими вазирлигида тасдиқлайди.

Yuqoriga
Saytimizga xush kelibsiz! Saytdan kamchiliklar topsangiz administratorga murojaat qilishingizni so`raymiz! Batafsil...