SJ News II - шаблон joomla Авто
Корпоратив бошқарув - самарадорликнинг муҳим омили

Мамлакатимизда халқаро бизнес юритиш тартиб-тамойиллари такомиллашаётгани, корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнлари, аксиядорлик жамиятлари фаолиятига корпоратив бошқарув тамойиллари кенг жорий этилаётгани миллий иқтисодиётимизнинг салоҳиятини тобора мустаҳкамламоқда.
Бугун мамлакатимиздаги қарийб барча йирик корхоналар аксиядорлик жамиятларига айлантирилган. Корпоратив бошқарув усуллари жорий этилган компаниялар сафи кенгайиб бормоқда. Чет эл капитали ва корпоратив бошқарувнинг хорижий усулларига асосланган корхоналар ҳар томонлама ривожланмоқда. Улар миллий иқтисодиётимизнинг истиқболини белгилашда катта аҳамиятга эга бўлиб, ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш борасида муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларни бажармоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2015-йил 24-апрелдаги "Аксиядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони бу борадаги ишларни юқори босқичга олиб чиқишда муҳим омил бўлмоқда.
Аксиядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув усулларини кенг жорий этиш, уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишда соҳа мутахассисларининг малака ва маҳоратини юксалтириш, бу борада халқаро амалиётни ўрганиш ва татбиқ этиш, ўзаро тажриба алмашиш, профессионал бошқарувчиларни тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади. Бунда мамлакатимизда ташкил этилган Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг алоҳида ўрни бор.
Президентимиз Ислом Каримов мамлакатимизни 2015-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида мулкчиликнинг мазкур шакли аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди. Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази Германияда жойлашган Европа менежмент ва технологиялар мактабининг фаол иштирокида аксиядорлик жамиятларининг раҳбар ходим ва мутахассисларини тизимли асосда тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш, уларнинг замонавий корпоратив бошқарув усулларини эгаллашини таъминлаш мақсадида ташкил этилганини таъкидлади.
Корхоналарни корпоратив бошқариш бўйича илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида аксиядорлик жамиятларининг янги намунавий тузилмаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Шу тариқа замонавий корпоратив бошқарув тизими талабларини инобатга олган ҳолда, лавозим ва касбларнинг янги классификатори ишлаб чиқилди, унга бозор иқтисодиёти талабларига мос келадиган 566 янги тоифа киритилди. Ана шу классификатор асосида раҳбарлар таркиби аттестатсиядан ўтказилди. Бўшаб қолган раҳбарлик лавозимларига пухта билимга эга, замонавий менежмент ва маркетинг усулларини амалда қўллай оладиган малакали ёш мутахассислар тайинланди.
Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази хўжалик бошқаруви органлари, аксиядорлик жамиятлари ва тадбиркорлик субектлари учун бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини ташкил этиш, шунингдек, бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш билан шуғулланади.
Мазкур марказда магистратура ва махсус ўқув курслари ташкил этилган. Икки йиллик магистратура йўналишида хўжалик бошқаруви органлари ҳамда тадбиркорлик субектларининг 40 ёшгача бўлган, олий маълумотли, камида уч йил иш стажига эга раҳбар ва мутахассислари бизнесни бошқариш мутахассислиги бўйича ўқитилмоқда. Махсус ўқув курсларида магистр даражасига ёки дипломга эга директор, менежер ва бошқарувчилар бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув бўйича қайта тайёрланиб, малакасини ошираётир.
Марказда бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарувда хорижий тажрибани чуқур ўрганиш, корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини синовдан ўтказиш ва жорий этиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш, аксиядорлик жамиятларини бошқариш тузилмасини тубдан қайта ташкил этишни илмий-услубий таъминлаш, уларнинг ташкилий шаклларини халқаро талабларга мувофиқлаштириш устида иш олиб борилмоқда.
Таълим муассасасида аксиядорлик жамиятларидаги давлатнинг ишончли вакиллари, инвеститсия активлари бошқарувчилари, кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиялари аъзолари, хусусийлаштириш, қимматли қоғозлар бозори, монополияга қарши тартибга солиш, брокерлик, баҳолаш ва риелторлик тузилмалари мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳам кўзда тутилган. Ўтказилаётган турли халқаро анжуман ва учрашувлар малакали мутахассислар билан фикр ва тажриба алмашиш имконини бермоқда.
Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида нафақат маҳаллий педагоглар, балки етакчи хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, халқаро молия-иқтисодиёт ташкилотлари мутахассислари таълим беради. Назарий тайёргарликни амалиёт билан уйғун олиб бориш мақсадида тингловчилар хўжалик бошқаруви органлари, аксиядорлик жамиятлари ва тадбиркорлик субектлари, хорижий компания ва таълим муассасаларига стажировкага юборилмоқда. Хусусан, ўтган йили Германия ва бошқа давлатлардаги етакчи таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларини жалб этган ҳолда, мамлакатимиз аксиядорлик жамиятлари, банклар ва йирик корхоналарнинг 160 нафардан ортиқ раҳбар ходими корпоратив бошқарув соҳасида малака оширди.
Германиянинг "Даймлер", "Сименс", "БМВ", "Люфтганза", "Тиссен Крупп", "МАН", "Кнауф" сингари 25 етакчи компанияси ташаббуси билан 2002-йилда асос солинган Европа менежмент ва технологиялар мактабида "Бизнесни бошқариш", "Раҳбар ходимлар учун бизнесни бошқариш" сингари халқаро стандартлар асосидаги ўқув дастурлари ташкил қилинган. Таълим даргоҳининг бир гуруҳ мутахассис ва профессор-ўқитувчилари томонидан "Ўзбекнефтгаз", "Ўзвиносаноат-холдинг" компаниялари, "Ўзқурилишматериаллари", "Ўзелтехсаноат", "Ўздонмаҳсулот", "Дори-дармон", "Кафолат суғурта компанияси", "Ўзкимёсаноат", "Ўзбекенерго" аксиядорлик жамиятлари сингари йирик корхоналарнинг раҳбар ходимлари корпоратив бошқарув усуллари бўйича ўқитилди.
- Ўзбекистон билан ҳамкорлигимиз изчил ривожланмоқда, - дейди "Сименс" компаниясининг стратегия ва бизнес тараққиёти бўйича директори Карстен Хасбах (Германия). - Ўтган йилларда мамлакатингизда кўплаб лойиҳаларни амалга оширдик. Ўзбекистон жўғрофий жойлашуви ва иқтисодий имкониятлари билан германиялик ишбилармонлар учун ғоят жозибадор. Халқаро конференсиялар, симпозиум, бизнес форум ва учрашувлар турли йўналишлар қатори компанияларни самарали бошқариш борасида ўзаро тажриба алмашишга, ҳамкорликни янада ривожлантиришга, қўшма бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга хизмат қилмоқда.
Вена молиявий ҳисобдорлик тизимини ислоҳ қилиш маркази раҳбари Анри Фортиннинг фикрича, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий секторни рағбатлантириш аксарият давлатларда долзарб вазифадир. Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича пухта ўйланган стратегиянинг амалга оширилаётгани ва менежерларнинг чуқур билимга эга экани ушбу жараён муваффақиятини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.
Бизнесни капиталсиз изчил ривожлантириш мушкул. Инвесторларнинг бошқарув ва назорат тизими ишончли бўлмаган компанияга сармоя киритмаслиги табиий. Зеро, корпоратив бошқарув инвеститсион қарорларни қабул қилишнинг асосий омилларидан бири бўлиб, ҳар қандай сармоядор корпоратив бошқарув тизими ҳар томонлама пухта йўлга қўйилган компанияга инвеститсия киритишни маъқул кўради.
Мамлакатимиздаги қулай бизнес муҳити, хорижий сармоядорларнинг манфаатларини та
ъминлашга қаратилган имтиёз ва кафолатлар хорижлик ишбилармонларнинг юртимиз иқтисодиётига қизиқиши ва ишончини тобора оширмоқда.
- Ўзбекистонда фаолиятимизни 1991-йилда йўлга қўйганмиз, - дейди Жанубий Кореянинг "Шиндонг Энерком" компанияси президенти Ким Юн Сук. - Мамлакатингизнинг иқтисодий ривожланиш босқичларига бевосита гувоҳмиз. Президент Ислом Каримов раҳнамолигида эркин бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш борасида ғоят оқилона сиёсат юритилмоқда. Хусусийлаштириш, корпоратив бошқарувни ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, ишлаб чиқаришни модернизатсия ва диверсификатсиялаш жараёнлари натижасида Ўзбекистон иқтисодиёти изчил тараққий этмоқда. Шу боис хорижий инвесторлар мамлакатингизга ҳеч иккиланмай сармоя киритмоқда. Келгусида ҳам қатор истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни давом эттирамиз.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан корпоратив бошқарув тизимини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мамлакатимиз иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш ва халқимиз ҳаёти фаровонлигини янада оширишга хизмат қилади.

Манба: www.gov.uz

Ulashish
More in this category: « Tender №2

Avtor haqida

Super User

Email Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Leave a comment

Sharh qoldirishda ismingiz va pochtangizni kiritish kerak!

Yuqoriga
Saytimizga xush kelibsiz! Saytdan kamchiliklar topsangiz administratorga murojaat qilishingizni so`raymiz! Batafsil...