SJ News II - шаблон joomla Авто
Нукус Давлат Педагогика Институти

Нукус давлат педагогика институти – Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудида ги илк олий ўқувўрнинларидан бўлиб , у 1934 йилиўша вақтда ги пойтахт ҳисобланган Тўрткўл шаҳрида ташкил қилинган. Пединститут узоқ йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими c аҳоси учун кадрлар тайёрлаб келган. Қорақалпоғистон Республикасининг деярли барча таниқли давлат арбоблари, жумладан, халқ хўжалиги, маданият ва фан арбоблари турли йилларда пединститутда таҳсил олган. Пединститутимизнинг аксарият битирувчилари Ўзбекистоннинг турли вилоятларида, шунингдек, Туркманистон, Қозоғистон ва чет давлатларда фаолият юритмоқда. Институтимиз битирувчилари сафида6 нафар академик, 5 нафар Ўзбекистон Қаҳрамонлари бор эканлигидан фахрланамиз. 1976 йил Қорақалпоқ давлат педагогика институти базасида Нукус давлат университети ташкил этилган.

  1991 йилда қайта ташкил этилган Нукус давлат педагогика институти эса Ўзбекистонда педагогик кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини юксалтириш борасида тараққий этаётган янги ёндашувнинг ўзига хос бир кўринишидир. 1992 йилдан эътиборан институт қорақалпоқ халқи эъзозлаган буюк аллома - шоир Ажиниёз номи билан аталиб келмоқда. Ҳозирги кунга келиб институтда 8 та факультет ва 1 магистратура бўлими 20 та бакалавриат йўналиши ва 7та магистратура мутахассислиги бўйича юқори малакали педагоглар тайёрланмоқда.  Шунингдек, 3та мутахассислик бўйича доктарантура мавжуд. Институт олимлари халқ тарихи ва этник таркиби, археология   ва этнография, Орол денгизининг қуриши оқибатида ҳудуднинг флора ва фаунасига таъсири, тил ва адабиёт, қорақалпоқ халқининг ёзма ва оғзаки ёдгорликларини ўрганиш борасида чуқур илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. Институтда таълим соҳасидаги самарали меҳнати учун орден ва медаллар билан тақдирланган давлат гранти соҳиблари, фан ва халқ таълим фидойилари, давлат мукофоти совриндорлари, халқ таълими аълочилари ва ўз ишининг моҳир усталари фаолият юритмоқда;

Ulashish

Avtor haqida

Super User

Email Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Leave a comment

Sharh qoldirishda ismingiz va pochtangizni kiritish kerak!

Yuqoriga
Saytimizga xush kelibsiz! Saytdan kamchiliklar topsangiz administratorga murojaat qilishingizni so`raymiz! Batafsil...